Афғонистон ва Покистон президентлари учрашади

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай бугун Покистон президенти Осиф Али Зардорий билан учрашади.

Туркия президенти Абдулла Гул воситачилигида Анқара шаҳрида ўтадиган учрашувда Афғонистон ва Покистон раҳбарлари толиблар жангариларига қарши курашда ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама этишлари кутилмоқда.

Кобул расмийлари Исломободни Покистон ҳудудидан Афғонистонга ўтиб, қўпорувчилик ҳаракатини амалга ошираётган толибларга қарши етарли чора кўрмаётганликда айблаб келмоқда.

Исломобод эса толибларга қарши урушда 2002 йилдан бери бир ярим минг аскар ҳалок бўлганини таъкидлаб, Кобулнинг айбловини рад қилиб келади.