Қозоғистонда ишдан бўшатишлар бошланди

Қозоғистон ҳукумати давлат тассаруфида бўлган корхоналар ходимлари сонини қисқартирмоқда.

Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов давлатга тегишли Самрук-Казина холдинг компаниясининг ўз ишчи кучини 50 фоизга камайтириб, маошларни ҳам қисқартиришини маълум қилди.

Казмунайгаз газ ва нефт ширкати, Казатомпром компаниясии, Қозоғистон ҳаво йўллари ва темир йўллари компаниялари ва почта хизмати Самрук-Казина холдинг компаниясининг филиали ҳисобланади. Маълум бўлишича, мазкур кампанияларнинг барчаси ўз ишчилари маошини 15 фоизга қисқартиради.

Бундан ташқари, мамлакатнинг тобора ёмонлашиб бораётган иқтисодий аҳволини яхшилаш мақсадида Қозоғистон ҳукумати давлат корхоналарига янги ишчилар олиш жараёнини жорий йил якунига қадар музлатишга қарор қилди.