Саркози АҚШнинг афғон стратегиясини олқишлади

Франция президенти Николя Саркози АҚШ ҳукуматининг Афғонистонга оид янги стратегиясини олқишлади.

Страсбургда Обама билан учрашувдан сўнг гапирган Саркози Франция Афғонистонга молиявий кўмак ҳамда маҳаллий полиция малакасини оширишга ёрдам беришга тайёр экани, бироқ у ерга қўшимча ҳарбий юбормаслигини маълум қилди.

- Франция Афғонистондаги қўшинлари сонини орттирмайди, боиси у ердаги қўшинлар сонини қисқартириш қарори ўтган йил қабул қилинган эди, деди Николя Саркози.