АҚШ учқичи яна Покистон ҳудудига зарба берди

Покистон расмийларига кўра, Шимолий Вазиристонда учувчисиз бошқариладиган АҚШ самолётлари ёрдамида амалга оширилган ҳаво зарбаларида камида 13 киши нобуд бўлган.

Расмийларнинг билдиришича, шанба кунги ҳаво зарбасида Шимолий Вазиристонга яқин тумандаги хонадонлардан бири нишонга олинган. Ҳаво зарбасидан хонадон тўлалигича вайрон бўлган ва маҳаллий расмийлар вайроналар остидан 13 та жасадни чиқариб олган.

Мазкур ҳаво зарбасида яна саккиз киши тан жароҳати олган. Ҳужум қурбонлари орасида тинч аҳоли вакиллари ҳам борлиги айтилмоқда.