АҚШ вакиллари Кобулга бордилар

АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Холбрук ва АҚШ Қуролли кучлар штаби бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари адмирал Майк Маллен Кобулга борди.

Афғонистондаги АҚШ элчихонасига асосланиб Ассосиэйтед пресс ахборот агентлигининг билдиришича, Холбрук ва Маллен Афғонистон расмийлари ва Америка ҳарбийлари билан учрашади.

Яқинда Афғонистон ва Покистон бўйича АҚШнинг янги стратегиясини эълон қилган президент Барак Обама Афғонистонга 21 минг аскардан иборат қўшимча куч жўнатишни ваъда қилган.