Путин ҳисобот беради

Россия бош вазири Владимир Путин молиявий бўҳрон шароитида мамлакат иқтисодини бошқаришга оид ҳисобот билан Давлат думасида чиқиш қилади.

Путин депутатларнинг ҳукумат кўраётган чоралар самарасига оид саволларига жавоб бериши лозим бўлади.

Бир неча йил давом этган ўсишдан кейин нефт нархининг тушиши ва ишсизликнинг кўпайиши оқибатида Россия иқтисоди таназзулга юз тутди.

Давлат думасини Путин етакчилигидаги "Ягона Россия" партияси назорат қилади.