Теҳрон Пхеньян уринишларини ҳимоя қилди

Эрон ҳукумати фазога ракета учирган Шимолий Корея ҳаракатларини ҳимоя қилди.

Бироқ расмий Теҳрон икки давлатнинг ядровий ёки фазовий дастурларида узвий боғлиқлик йўқлигини таъкидлади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Ҳасан Қашқавий журналистларга расмий Теҳрон фазодан тинчлик мақсадида фойдаланишни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Шимолий Корея ҳукумати якшанба куни ўзининг биринчи сунъий йўлдошини муваффақиятли фазога учирганини эълон қилди.

Ўтган йилнинг феврал ойида расмий Теҳрон ҳам мамлакатда ишлаб чиқарилган биринчи сунъий йўлдошни фазога чиқарган эди.