Обама Туркияда геноцид сўзини тилга олмади

Усмонийлар даврида арманилар ўлдирилишини қатлиом деб тан олган резолюция борасида ўз қарашларини ўзгартирмаганини таъкидлаган АҚШ президенти Барак Обама¸ айни пайтда геноцид сўзини тилга олмади.

Анқарада Туркия президенти Абдуллоҳ Гул билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Барак Обама Туркия ҳукуматининг Арманистон билан кескинликни юмшатишга қаратилган музокаралар ўтказаëтганини олқишлади.

Бундан бир оз аввал Барак Обама Туркия ҳукумати расмийлари билан Туркия республикасига асос солган таниқли давлат арбоби Мустафо Камол Отатуркнинг Анқара шаҳридаги мақбарасини зиёрат қилди.

Куннинг иккинчи ярмида Барак Обама Истанбулга йўл олади. Бу ерда АҚШ президенти Ғарб ва мусулмон давлатлари ўртасида мулоқотни йўлга қўйишга қаратилган "Маданиятлар иттифоқи" деб номланган халқаро форумда иштирок этади.