Обама муносабатларни яхшиламоқчи

АҚШ Президенти Барак Обама Туркия ва Арманистон ўртасидаги муносабатларни яхшилаш уриниши ўлароқ, иккала мамлакат ташқи ишлар вазирлари Али Бобожон ва Эдуард Налбандянлар билан учрашди.

Туркияга қилаётган ташрифи давомида Америка раҳбари Усмонийлар даврида арманларнинг қатмлиоми ҳақида гапирар экан, “геноцид” сўзини тилга олмади.

Ўз сайлов олди кампанияси даврида Обама биринчи жаҳон уруши давридаги воқеани геноцид, деб тан олишни ваъда қилган эди.

Туркия бу воқеаларга нисбатан айни таърифнинг ишлатилишига қарши чиқиб келади.

Айни пайтда Обама президент Абдуллоҳ Гулнинг Туркия ва Арманистон ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал этиш уринишларини юқори баҳолади.

-Менинг бу масала хусусидаги қарашларим маълум ва улар ўзгаргани йўқ. Айни пайтда президент Гул етакчилигида Арманистон ва Туркия ўртасидаги кўп йиллик келишмовчиликлар, жумладан, айни масалани ҳал этишга қаратилган музокаралар ва жараёнлар олиб борилаётганидан мамнунман, - деди Обама.