Исроил ва Миср раҳбарлари учрашадилар

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху яқин орада Миср президенти Ҳусни Муборак билан учрашади. Бу ҳақда Исроил раҳбарининг маъмурияти баён қилди.

Баёнотда айтилишича, икки расмий ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбатида бош вазир Нетаняху президент Муборакнинг Шарм аш-Шайхда учрашиш таклифини қабул қилган.

Телфон суҳбатида яна нима муҳокама қилингани очиқланмади.