Назарбоев Аҳмадийнажод билан учрашди

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ўз мамлакатида халқаро ядровий ёқилғи омборхонасини ташкил қилиш ғоясини илгари сурди.

Қозоғистон раҳбари бу омборханада сақланадиган ёқилғидан бошқа давлатлар тинч мақсадлардаги ядровий энергия лойиҳаларида фойдаланиши мумкинлигинни таъкидлади.

Назарбоев бу ҳақда Остонада Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод билан учрашуви пайтида гапирди.