Собиқ президент 25 йилга қамалди

Перуда ўтказилган махсус суд маҳкамасида собиқ президент Алберто Фухимори инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ жиноятларда айбдор, деб топилиб, 25 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Уч кишида иборат ҳакамлар ҳайъати 70 яшар Фухиморини 25 кишининг жонига зомин бўлган қатлиомни амалга оширишга буйруқ берганликда айбдор, деб топди.

Фухимори 2007 йилда ҳокимиятни суистеъмол қилганлик айби билан олти йилга қамалган эди.