Туркманистон газ қувурида портлаш рўй берди

Туркманистонни Россия билан боғловчи газ қувурида портлаш рўй бериши натижасида туркман газини Россияга етказиб бериш номаълум муддатга тўхтатиб қўйилди.

Туркманистон расмийларининг билдиришича, портлаш туркман-ўзбек чегарасига яқин ҳудудда рўй берган ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун камида икки-уч кун керак бўлади. Портлаш сабаблари ошкор қилинмади.

Маълум бўлишича, Туркманистон йилига Россияга 50 миллиард куб метр газ экспорт қилади.