Қароқчилар АҚШдан товон пули сўради

АҚШга тегишли юк кемаси капитани Ричард Филипсни гаровда ушлаб турган денгиз қароқчилари уни озод этиш учун АҚШ ҳукуматидан товон пули талаб қилмоқда.

Бундан бир оз аввал қароқчилар¸ агар АҚШ ҳарбий кемалари ҳужум уюштиргудек бўлса, муносиб жавоб қайтариш борасида таҳдид қилди.

Қароқчилар чоршанба куни АҚШга тегишли юк кемасига ҳужум қилди. Кема экапажи қароқчилар ҳужумини бартараф этган бўлсада, қароқчилар кема капитанини гаровга олишга муваффақ бўлди.

Айни пайтда¸ АҚШ ҳарбий кемасининг қароқчилар кетаётган қайиқни таъқиб қилаётгани айтилмоқда.