Ироқда суннийлар нишонга олинди

Ироқ полициясига кўра, Бабел вилоятида худкуш шахс томонидан содир этилган ҳуружда тўққиз киши нобуд бўлди, 20га яқин фуқаро тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, худкуш шахс Ал-Қоида жангариларига қарши кураш олиб бораётган маҳаллий сунний араб кўнгиллиларини нишонга олган.

АҚШ томонидан рағбатлантирилган сунний араб кўнгиллилари ҳукуматга қарши қуролли курашдан воз кечиб, ҳукумат тарафига ўтгандан буён Ироқда зўравонликларнинг камайишига салмоқли ҳисса қўшган.