АҚШдаги табиий офатда фуқаролар нобуд бўлди

АҚШнинг Теннеси, Арканзас ва Техас штатларида пайшанба ва жума кунлари эсган довул ва бўтазор ёнғинлари оқибатида саккиз киши нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олди.

АҚШнинг жанубий-ғарбий вилоятларида эсган кучли торнадо юзлаб хонадонни вайрон қилди. Табиий офат рўй берган Оклахома штатининг камида тўққизта туманида эса фавқулодда ҳолат эълон қилинди.