Лавров ЕИни танқид қилди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ЕИ собиқ Cовет иттифоқи республикалари билан алоқаларни йўлга қўйишда ўзаро ҳурмат ва шаффофликни намойиш этиши лозимлигини таъкидлади.

Бугун Москвада ўтказилган матбуот анжуманида гапирган Сергей Лавров Украина газ транспорт тизимини қайта ислоҳ қилиш борасида Европа Иттифоқи ва Киев расмийлари маъқуллаган режани кескин танқид қилди.

Россия-АҚШ муносабатларига тўхталган Лавров, ўзаро ишончга эришиш учун томонларга бир оз фурсат кераклигини таъкидлади.