Полшадаги ёнғинда одамлар нобуд бўлди

Полша шимоли - ғарбидаги маҳаллий меҳмонхоналарнинг бирида рўй берган ёнғин оқибатида камида 18 киши нобуд бўлди, 20га яқин фуқаро тан жароҳати олди.

Қутқарувчилар хизматига кўра, нобуд бўлганлар орасида аёллар ва ёш болалар ҳам бўлган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Айни пайтда Полша бош вазири Доналд Туск фожеа жойини кўздан кечирди.