Афғонистон ҳукумати текширув олиб бормоқда

Афғонистон расмийлари АҚШ ҳаво зарбаларида тинч аҳоли вакилларининг ҳам нобуд бўлганига оид маълумотлар юзасидан текширув ишлари бошлаб юборилганини маълум қилди.

Кунар вилоятининг Вата Пут тумани расмийларига кўра, халқаро кучлар ҳаво зарбаси оқибатида тинч аҳоли вакилларидан беш киши, жумладан, ёш болалар нобуд бўлган.

Афғонистонда Толибон ҳаракатига қарши кураш олиб бораётган халқаро кучлар амалиётлари чоғида фуқароларининг ҳам нобуд бўлиши маҳаллий аҳолининг кескин эътирозига сабаб бўлмоқда.