Кубага сафар учун чеклов бекор қилинди

АҚШ президенти Барак Обама америкаликларнинг Кубага сафар қилишларига қўйилган чекловларни бекор қилди.

Янги ўзгариш боис АҚШда истиқомат қиладиган кубаликларнинг ўз ватанига сафар қилишлари осонлашади ва уларнинг Кубадаги қариндошларига кўпроқ маблағ юборишларига ҳам рухсат этилади.

Оқ уй расмийларига кўра, Обама маъмурияти янги ўзгаришлар кубаликларни Кастро режимига қарамлигини камайтириши ва демократик ислоҳотларни талаб этиш имконларини оширишига умид қилмоқда.

Ҳозирда бир ярим миллион америкаликнинг Кубада қариндоши бор.