Грузияда намойишлар тўхтамаяпти

Грузия мухолифатининг президент Михаил Саакашвилига қарши Тбилисидаги норозилик намойишлари олтинчи кун давом этмоқда.

Хабарларга кўра, юзлаб намойишчи тунни президент қароргоҳи олдида тикилган чодирларда ўтказган.

Намойишчилар мамлакат президенти Михаил Саакашвилини авторитаризмда айблаб, уни истеъфосини талаб қилмоқдалар.

9 апрел куни бошланган норозилик намойишида 60 мингга яқин фуқаро иштирок этди, бироқ кун ўтган сайин намойиш иштирокчилари сони камайиб бормоқда.

Шунингдек, бугун Михаил Саакашвилининг Тбилисидаги намойишлар ортида Россия турибди, деб фикр билдиргани хабар қилинди.
Грузия мухолифати бундай иддаоларни инкор қилиб келмоқда.