Грузия ва АҚШ мулозимлари учрашди

Грузия ташқи ишлар вазири Григол Вашадзе Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан музокаралар ўтказди.

АҚШ ва Грузия ўртасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда Грузия мустақиллиги ва демократиясини мустаҳкамлашда АҚШнинг қўллаб-қувватлови каби масалалар учрашув диққат марказида бўлган.

Аммо АҚШ Давлат котиби Грузияда сўнгги кунларда давом этаётган мухолифатнинг норозилик чиқишлари ҳақида сўз очмади.

Грузияда президент Михаил Саакашвили истеъфоси талаб этилаётган мухолифат намойишлари олти кундан бери давом этмоқда.

Намойишчилар Саакашвилини мамлакатни авторитар усулда бошқараётганликда ва ўтган йили Россия билан урушда қўрқоқлик қилганликда айбламоқда.