Теҳрон музокараларга тайёр

Эрон расмийлари ўз ядровий дастури борасида юзага келган тортишувни ҳал қилиш учун янги музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирди.

Телевидение орқали чиқиш қилган президент Маҳмуд Аҳмадийнажод Эрон ўз таклифларини шу масалада музокаралар олиб бораётган БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германиядан иборат гуруҳга тақдим этишини айтди.

- Биз янги таклифларни ишлаб чиқяпмиз. Таклифлар тайёр бўлганидан кейин уни тақдим қиламиз, деди Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод.