Митчелл Фаластин раҳбарлари билан сўзлашмоқда

АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл Ғарбий соҳилда Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос ҳамда мухториятнинг бошқа расмийлари билан сўзлашувлар ўтказмоқда.

Жаноб Митчелл кеча Қуддусда Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху ҳамда ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман билан сўзлашувлар ўтказди.

Учрашув сўнггида АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили расмий Вашингтон Фаластин давлати ташкил этиш тарафдори эканини таъкидлади.

Аммо бош вазир Нетаняху Фаластин томони биринчи бўлиб Исроилни яҳудийлар давлати сифатида тан олиши керак, деб айтди.