Россия ва Озарбайжон президентлари учрашади

Россия президенти Дмитрий Медведев бугун Москвада озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиев билан учрашади.

Энергетика мавзуси сўзлашувлар диққат марказида бўлиши кутилмоқда.

Бир ҳафта аввал Озарбайжоннинг Миллий нефт ширкати Россиянинг газ гиганти - Газпром билан Россияга газ сотиш бўйича келишувга эришган эди.

Келишувга мувофиқ, Озарбайжон Россияга келаси йилдан газ беришни бошлаши керак.

Россия ва Озарбайжон раҳбарлари бугунги учрашув пайти Тоғли Қорабоғ ҳамда Каспий денгизи мақоми каби масалаларни ҳам муҳокама этадилар.