Тожикистонда ШҲТ машқларига старт берилди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар қўшинлари Тожикистонда кенг кўламли ҳарбий машқлар ўтказмоқда.

Россия, Хитой ва Марказий Осиё давлатларининг мингдан зиёд аскари жума куни Душанбе ташқарисидаги Фарҳодобод ҳарбий базасига етиб келди.

Бугунги машқларда пиёдалардан ташқари жанговар учқичлар, вертолётлар ҳамда ҳарбий техника иштирок этади.