Православлар Пасхани нишонламоқда

Бугун православ насронийлар Пасха байрамини нишонламоқда.

Бутун дунё бўйлаб 200 миллионга яқин православлар Исо Масиҳ чормихга тортилганидан уч кун ўтиб тирилганини эсламоқда.

Москвадаги Исо Масиҳ кафедрал соборида ўтказилган маросимда президент Дмитрий Медведев ва бош вазир Владимир Путинлар иштирок этди.

Православ насронийлар бошқа тақвимга амал қилгани боис, Пасха байрамини насронийликнинг бошқа вакилларидан бир ҳафта кейин нишонлайдилар.