Ироқда ҳужумлар тўхтамаяпти

Бағдоднинг яшил зонаси жангарилар томонидан ўққа тутилди.

Якшанба кунги ҳуруж кейинги уч ой ичида яшил зонага қилинган биринчи ҳужум бўлди.

АҚШ ҳарбийларига кўра, Бағдоднинг асосан шиалар яшайдиган маҳалласидан туриб қилинган ҳужумда талофотлар бўлмаган.

Ироқда зўравонликлар кўлами нисбатан пасайган, лекин кейинги ҳафталар давомида бунга ўхшаш ҳужумлар кўпаймоқда.