Лотин Америкаси давлатлари саммити якунланди

34та давлат раҳбарлари қатнашган Лотин Америкаси мамлакатлари саммити якуний декларация қабул қилинмасдан тугади.

Саммитга мезбонлик қилган Тринидад ва Тобаго бош вазири Патрик Маннинг баёнотни ҳамма бир овоздан қўллаб-қувватламаганини айтди.

Саммит охирида сўзлаган АҚШ президенти Барак Обама, агар ўзаро алоқаларни яхшилаш ниятида бўлса Куба, Венесуэла ҳамда АҚШ фақат сўзда эмас, балки амалда ҳам буни исботлаши кераклигини айтди.

Венесуэла президенти Уго Чавес Обамага Эдуардо Галеанонинг китобини совға қилди. Ҳозирда бу китоб Amazon.com сайтида сотиб олиш учун энг кўп буюртма тушган иккинчи китобга айланди.