Қозоқлар НАТО ҳарбий машқларида иштирок этмайди

Қозоғистон Мудофаа вазири Даниял Ахмедов мамлакат қўшинлари Россия танқидларига сабаб бўлаётган НАТОнинг Грузиядаги ҳарбий машқларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

Грузиянинг НАТОга қўшилиш ҳаракатларига кескин қаршилик қилиб келаётган Россия, агар НАТО бу давлатда ҳарбий машқларни ўтказса, альянс билан режалаштирилган юқори даражали музокараларни бекор қилиш билан таҳдид қилди.

НАТО, ўз навбатида, Россиянинг ҳарбий машқлар борасидаги эътирозларини тушуна олмаётганини билдирди.