Женева анжумани давом этмоқда

БМТнинг ирқчилик мавзуига бағишланган Женевадаги халқаро анжумани ўз ишини давом эттирмоқда.

Айни пайтда Европа Иттифоқи Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг мазкур анжуман чоғида Исроил шаънига билдирган сўзларига кескин эътироз билдирди.

Анжуманни биринчи кунида чиқиш қилган Эрон раҳбари Исроил ҳукуматини ирқчиликда айблагандан сўнг Буюк Британия, Франция ва Европа Иттифоқи давлатларининг қирққа яқин вакили зални тарк этди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ҳам Маҳмуд Аҳмадийнажод БМТ ҳомийлигида уюштирилган анжумандан Исроилни ирқчиликда айблашда фойдалангани учун таассуф билдирди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Ҳассан Қашқавий эса Бан Ки Муннинг Эрон раҳбари нутқи борасида билдирган муносабатини танқид қилди.

Исроил адолатсиз тарзда танқид қилиниши мумкинлигидан хавотирга тушган олти давлат, яъни Қўшма Штатлар, Германия, Италия, Исроил, Канада, Ҳолландия ва Австралия БМТ ҳомийлигидаги анжуманга бойкот эълон қилган эди.