Ҳуқуқ ҳимоячилари Медведевга мактуб йўлладилар

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи саккиз ташкилот ҳамда таниқли ҳуқуқ фаоли Людмила Алексеева Россия президенти Дмитрий Медведевга очиқ хат йўллади.

Мактубда ҳуқуқ ҳимоячилари россиялик расмийларни ЮКОС ширкатининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский ва Платон Лебедевнинг иши юзасидан иккинчи маҳкамада адолатли бўлишига чақирган.

Шунингдек, мактубда суд жараёнини халқаро кузатувчилар ҳеч қандай чекловсиз кузатишига рухсат берилиши сўралган.

Бир пайтлар Россия бойларидан бири бўлган Ходорковский саккиз йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.

Агар иккинчи маҳкамада янги айбловлар бўйича айбдор деб топилса, у 22 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.