Ироқдаги ҳужумларда 80 киши ҳалок бўлди

Ироқда амалга оширилган худкуш ҳужумлар оқибатида 23 апрел куни қарийб 80 одам нобуд бўлди. Бу апрель ойида энг кўп талафот кўрилган ҳужумлар экани айтилмоқда.

Пайшанба куни Диёла вилоятидаги ресторанда худкуш кимса ўзини портлатгани оқибатида салкам 50 киши ўлди.

Ундан олдин худкуш кимса Бағдодда озиқ-овқат ёрдами олиш учун навбат кутиб турган одамлар олдида ўзини портлатгани натижасида ўттиздан ортиқ одам ҳалок бўлганди.