ЖБ: Роғун бўйича халқаро экспертиза ўтказилади

Жаҳон банки раҳбари Роғун ГЭСи лойиҳасини амалга оширишдан олдин мустақил халқаро комиссия мутахассислари ўз хулосасини тақдим этишини айтди.

Gazeta.uz интернет сайти хабарига кўра, ЖБ раҳбари Роберт Зеллик Ўзбекистон президентининг 3 март кунги мактубига йўллаган жавобида минтақада янги сув-энергетика иншоотлари лойиҳалари хусусидаги Ўзбекистон томони билдирган хавотирга қўшилишини маълум қилган.

Роберт Зелликка кўра, бу муаммони ҳал этиш учун Жаҳон банки мустақил экспертлар халқаро комиссиясини ташкил этади. Улар ўтказган текширув натижалари манфаатдор мамлакатларга тақдим этилади.

2009 – 2010 йилларда Жаҳон банки манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашув ўтказади.