Лавров Сеулга сафар қилди

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Шимолий Корея ўз ядровий дастури юзасидан олиб борилаётган музокараларга қайтишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди.

Россия ташқи ишлар вазири бу ҳақда Жанубий Кореяга қилган сафари чоғида билдирди. Сеулга келишдан аввал Сергей Лавров Пхеньянда бўлиб, Шимолий Корея ҳукумати расмийлари билан музокаралар олиб борди.

Жорий ой бошида БМТ Пхеньяннинг фазога ракета учирганини танқид қилгандан сўнг Шимолий Корея ўз ядровий дастури юзасидан олиб борилаётган олти томонлама музокаралардан чиқажагини эълон қилди.