Афғонистонда президентликка номзодлар аниқланмоқда

Афғонистонда август ойида бўлажак президентлик сайловига номзодларни кўрсатиш жараёни бошланди.

Мамлакат президенти Ҳамид Карзайнинг иккинчи муддатга ўз номзодини қўйиши кутилмоқда.

Айни пайтда Афғонистоннинг собиқ Ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулла, собиқ Молия вазирлари Ашраф Ғани ва Анвар Аҳадий ҳамда Нонгарҳор вилояти ҳокими Гулоға Шерзойнинг мазкур сайловда Ҳамид Карзайга рақиб бўлишлари кутилмоқда.