Олмаота саммити иш бошлади

Бугун Олмаотада Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити бошланди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари иштирок этмоқдалар.

Саммит чоғида жамғарма фаолияти билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилиниши режаланган. Саммит якунлари бўйича давлат раҳбарларининг қўшма баёноти имзоланиши кутилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг хабар қилишича, “мулоқот чоғида сув-энергетика заҳираларидан фойдаланиш, трансчегаравий дарёлар бўйича гидротехника иншоотларини барпо этиш масалалари кўриб чиқиш ҳам режалаштирилган”.