Карзай президентлик сайловида қатнашишини тасдиқлади

Британия бош вазири Гордон Браун билан учрашган Афғонистон президенти Ҳамид Карзай 20 август куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловига ўз номзодини қўйишини тасдиқлади.

Келаси шанба кундан бошлаб президентлик сайловига номзодларни рўйхатга олиш бошланади.

Ҳамид Карзай Афғонистонни 2001 йилда Толибон ҳокимият ағдарилганидан буён бошқариб келади.

2004 йилда у Афғонистонда ўтказилган биринчи демократик сайловларда ғалаба қозонганди.