АҚШ Толибонга қарши амалиётларни олқишлади

Америка Қўшма Штатлари Толибон жангариларига қарши ҳарбий амалиётларни бошлашган Покистон ҳукуматини олқишлади.

АҚШ Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Жеоф Моррел Покистон ҳарбийларининг Бунер ва Дир минтақалардаги ҳарбий амалиётларини Толибон жангариларининг ҳатти-ҳаракатларига муносиб жавоб, деб таърифлади.

Мудофаа вазирлиги расмийси АҚШ Покистоннинг бундай амалиётларини қўллаб- қувватлаш баробарида, лозим бўлса, ёрдам беришга тайёрлигини ҳам айтди.

Покистон ҳукумати тинчликка эриш мақсадида Сват минтақаси ва унинг атрофида шариат қонунларини жорий этишга розилик берганидан сўнг ушбу ҳудудга жангарилар кела бошлади.

Танқидчилар Покистон ҳукуматининг шариат қонунларини жорий этишга розилик бериб, ён босгани жангариларни кучайтирганини айтишмоқда.