Ироқда Миллий хавфсизлик кенгаши тарқатилади

Ироқ ҳукумати мамлакатдаги Миллий хавфсизлик кенгашини тарқатиб юборишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

Мазкур кенгаш 2003 йилда АҚШ қўшинларининг Ироққа бостириб кирганидан сўнг ташкил этилган эди.

Ҳукумат матбуот вакилининг билдиришича, Вазирлар маҳкамаси ушбу кенгаш ўрнига вазирлик даражасида хавфсизлик қўмитаси ташкил этишга келишиб олган.

Маълум бўлишича, эндиликда мазкур қонун лойиҳаси парламент муҳокамасига юборилади.