Бағдоддаги портлаш 17 киши умрига зомин бўлди

Ироқ полициясига кўра, Бағдод шаҳрининг Садр мавзеидаги гавжум бозорда содир этилган икки портлаш оқибатида 17 киши нобуд бўлган, салкам 50 киши тан жароҳати олган.

Сўнгги ҳафта мобайнида Бағдод ва Дияла вилоятида асосан шиалар истиқомат қилувчи ҳудудларда содир этилган портлашларда 150 дан зиёд фуқаро нобуд бўлди.