Либерман Европа сафарини бошлади

Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман бугун Европа давлатлари бўйлаб сафар бошлади.

Либерман дастлаб Римда Италия Ташқи ишлар вазири Франко Фраттини билан музокаралар олиб боришни режалаштирган.

Исроил Ташқи ишлар вазири Италиядан сўнг Франция, Германия ва ЕИга раислик қилаётган Чехияга сафар қилади.

Исроил Ташқи ишлар вазири лавозимида илк бор хорижий сафарга отланган Либерман Европа раҳбарлари билан Яқин Шарқ можаросини ҳал этиш истиқболларини муҳокама этиш ниятида.

Ашаддий миллатчиларнинг “Исроил бизнинг уйимиз” партияси етакчиси Авигдор Либерман фаластинликларга қарши кескин чиқишлари билан танилган.