Грузия мухолифати намойишга қайтди

Грузия мухолифати норозилик акциясини бугундан қайта бошлади.

Мамлакат президенти Михаил Саакашвили истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар бугун эрта тонгдан Тблисидаги жамоатчилик телевидениеси биносини қуршовга олди.

Намойишчилар шунингдек, ўз талаблари қондирилмаса 11 май куни Тбилисига элтувчи асосий йўлларни тўсиб қўйиш хусусида таҳдид қилдилар.

Саакашвили¸ ўз навбатида¸ истеъфога чиқмаслигини билдириб келмоқда.