Гуантанамодаги яманлик озод этилади

АҚШ маҳкамаси террорчиликда гумон этиб ушланган ва Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган Яман фуқаросини озод этиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Али бин Али Аҳмад бир неча йил аввал Покистон ҳарбийлари тарафидан қўлга олиниб, Қўшма Штатлар ихтиёрига топширилган эди.

Ҳозирда террорчиликда гумонланиб қўлга олинган икки юз элликка яқин маҳбус Гуантанамо қамоқхонасида ушлаб турилибди. Улар орасида тўрт ўзбекистонлик ҳам бор.

Гарчи АҚШ маҳкамаси Гуантанамо маҳбусларини озод қилиш ҳақида ҳукм чиқарган эса-да, уларга дунёдаги бирорта давлат бошпана бериш ҳақида хоҳиш билдирмаган.

АҚШ президенти Барак Обама вазифасига киришганининг илк кунлариёқ Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасини бир йил мобайнида ёпиш ҳақида буйруқ чиқарган эди.