Грузияда мухолифат акциялари давом этмоқда

Грузия мухолифати норозилик акциясини бугун ҳам давом эттириш ниятида.

Мухолифат тарафдорлари Тбилисига элтувчи йўлларни бир соатга тўсиб қўйишлари ҳақида огоҳлантирмоқда.

Агар президент Михаил Саакашвили истеъфога чиқмаса, мухолифат мамлакат асосий магистрал йўлини ҳам тўсиб, Грузиянинг Арманистон, Озарбайжон ва Туркия билан чегараларидаги назорат пунктларини қамал қилишлари ҳақида огоҳлантирган.

Ҳукумат эса мухолифатнинг бундай ҳаракатига нисбатан қонун йўл қўядиган даражада чора кўражагини билдирмоқда.

Саакашвили истеъфоси талабидаги намойишлар Тбилисида 9 апрел кунидан бошланган эди.