Прагада ЕИ саммити иш бошлайди

Бугун Чехия пойтахти Прагада Европа Иттифоқи саммити очилади.

ЕИга аъзо давлатлар дохил олти собиқ совет давлати вакиллари иштирокида ўтадиган олий мақом учрашувда Европа Иттифоқининг "Шарқий ҳамкорлик" дастурига старт берилади.

Мазкур дастур Европа Иттифоқининг Арманистон, Озарбайжон, Белорус, Грузия, Молдова ва Украина билан муносабатларини янги даражага кўтариш, иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, эркин савдо ҳудудини барпо этиш, келажакда эса ўзаро виза режимини юмшатиш ва бекор қилишни кўзлайди.

Чехия ташқи ишлар вазири Карел Шварценберг бу ҳақда шундай деди:
- “Шарқий ҳамкорлик" дастури бошқа муҳим масалалар қатори инсон ҳуқуқлари ва фуқаро эркинликларини таъминлаш, демократик ислоҳотларга кўмаклашиш, шунингдек, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ҳам ўз ичига олади, Чехия ташқи ишлар вазири Карел Шварценберг.

Белорус ва Молдова раҳбарлари саммитга кела олмасликларини билдирган.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "Шарқий ҳамкорлик" дастурининг амалга оширилиши хусусида баёнот берди ва Европа Иттифоқини огоҳлантирди.