ЕИ "Жанубий коридор" лойиҳасини кўриб чиқмоқда

ЕИ энергетика ва транспорт соҳасида Яқин Шарқ ва Марказий Осиё давлатлари билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мавзуига бағишланган сўзлашувларга мезбонлик қилмоқда.

Прагада иш бошлаган ушбу сўзлашувларда ЕИга аъзо давлатлар етакчиларидан ташқари, Озарбайжон, Грузия, Арманистон ва Туркия президентлари ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Миср ва Ироқ расмийлари иштирок этмоқдалар.

АҚШ, Россия ва Украина расмийлари ушбу сўзлашувларда кузатувчи сифатида қатнашмоқдалар.

Хабарларга кўра, ЕИ сўзлашувлари чоғида газ ва нефт экспорт қилувчи давлатлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари, жумладан, янги газ қувурлари ва транспорт тизимларини ривожлантириш имконларини муҳокама қилинади.

Жорий йил бошида Россия ва Украина ўртасида бўлиб ўтган газ можаросидан сўнг ЕИ ўз ëнилғи таъминоти учун Россияни четлаб ўтадиган муқобил йўлларни топишга киришди.