Европа бўйлаб Ғалаба куни нишонланмоқда

Бугун Европада фашизм устидан қозонилган ғалаба куни нишонланмоқда.

1945 йилнинг 8 май куни Германия узил-кесил таслим бўлиш ҳақдаги ҳужжатга имзо чеккан эди.

Ғалаба кунига бағишлаб Европанинг йирик ва кичик шаҳарларида махсус тадбирлар ўтказилди.

Россияда Ғалаба куни 9 май куни нишонланади, бироқ Иккинчи жаҳон уруши чоғида ҳалок бўлган аскарлар хотирасига бағишлаб бугун мамлакатнинг турли шаҳарларида тадбирлар ўтказилди.

Россия президенти Дмитрий Медведев Москвадаги Александровск боғидаги номаълум аскар ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Ушбу тадбирда Бош вазир Владимир Путин, ҳукумат расмийлари, депутатлар ва уруш фахрийлари иштирок этдилар.

9 май куни эса Москвада Ғалаба кунига бағишлаб катта ҳарбий парад ўтказилади.