Ироқда коррупционер қамоққа олинди

Ироқда мамлакат савдо вазирининг укаси коррупцияда айбланиб ҳибсга олинган.

Ироқ полициясига кўра, савдо вазири Абдулла Фалоҳ ал Суданийнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Сабоҳ Муҳаммад ал Суданий пайшанба куни мамлакат жанубида ушланган.

Ироқ бош вазири Нури ал Маликий мамлакатда коррупцияга қарши жангариларга қарши курашилаётгани каби жадал суратда чора кўрилиши керак, деб айтди.

Transparency International ташкилотига кўра, Ироқ жаҳонда коррупция энг кўп илдиз отган Сомали ва Мянмадан кейин учинчи ўринда туради.