Саакашвили мухолифат билан учрашади

Грузия президенти Михаил Саакашвили ва мамлакати мухолифати вакиллари ўртасидаги учрашув душанба куни ўтказилади.

Бу ҳақда Рейтер ахборот агентлиги Грузия расмийлари ва мухолифати вакилларига таяниб хабар тарқатди.

Грузия мухолифати Тбилисидаги шанба кунги намойишлар пайти президент Саакашвили билан бевосита мулоқот ўтказилишини талаб этган эди.

Грузияда Михаил Саакашвили истеъфоси талабидаги намойишлар 9 апрел кунидан бери ўтказиб келинади. Ҳозирда мухолифат Тбилиси марказий ҳиёбонига чодир қуриб парламент олдида туну-кун норозилик тадбири ўтказмоқда.